Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Нидерландия миллий жамоалари бир кунда иккита ўйин ўтказади
8 июнь куни Нью-Ёркдаги (АҚШ) Icahn Stadium ўйингоҳида Нидерландия ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасида тарихий ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади. Бу 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан Роналд Куман ва Фабио Каннаваро шогирдлари учун сўнгги жиддий синовдир.
Нидерландия бош мураббийи Роналд Куман сўзларига кўра, жамоалар бир кунда иккита ўйин ўтказишни режалаштирмоқда.
Биринчиси - расмий ўртоқлик ўйини (45 дақиқадан иборат 2 та тўлиқ бўлим). Иккинчиси — норасмий (ёпиқ), биринчисидан сўнг дарҳол бошланади, 35 дақиқадан иборат икки тайм форматида. Унда захирадагилар ва ўйин вақтига муҳтож бўлганлар ўйнайди.
«Биз ҳаммага ўйин вақти бермоқчимиз. Биринчи ўйин асосан бошланғич таркиб билан, иккинчиси эса қолганлар учун. Шунинг учун икки марта ўйнаймиз», деди Куман.
Нидерландия ва Ўзбекистон шу пайтгача бирор марта ўзаро тўқнаш келмаган. Ўйин ёпиқ эшиклар ортида (томошабинларсиз) ўтказилади, аммо телевидение ва онлайн тарзда жонли эфирда намойиш этилади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади. Иккинчи ўйин эфирга узатилмайди.
АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтадиган жаҳон чемпионати 11 июнь куни бошланиб, 19 июлда якунланади. Турнирда илк бор 48 жамоа иштирок этади. Ўзбекистон миллий жамоаси гуруҳ босқичида Колумбия (18 июнь, Тошкент вақти билан соат 7:00), Португалия (23 июнь, 22:00) ва Конго ДР (28 июнь, 4:30) билан ўйнайди.
Мавзуга оид
21:50 / 28.06.2026
Шомуродов жаҳон чемпионатидаги деярли имконсиз гол муаллифи бўлди
11:07 / 28.06.2026
ЖЧ кундалиги. Месси яна гол урди, Роналду яна сояда қолди, Эрон гуруҳда қолиб кетди
03:11 / 28.06.2026
“Стратегик жиҳатдан биз ютиб бўлдик” – Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси
14:09 / 27.06.2026