Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
Янги қонунга кўра, пора тўғрисидаги гап-сўзлар ҳам жиноят ҳисобланади.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади, деб хабар берди Tengrinews.
Таъкидланишича, қонун билан манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни тартибга солиш механизми жорий этилмоқда, шунингдек, бундай тўқнашувнинг олдини олиш ва уни тартибга солиш чораларини кўрмаганлик учун жавобгарлик мустаҳкамланмоқда.
Бундан ташқари, ҳужжат давлат функцияларини бажаришга ваколатли шахсларга тенглаштирилган шахслар доирасини кенгайтиради, яқин қариндошлар ва бошқа алоқадор шахсларнинг биргаликдаги хизмати билан боғлиқ чекловларни кучайтиради, шунингдек, давлат органлари ва квазидавлат сектори субъектларида коррупцияга қарши ички назорат тартибини модернизация қилади.
Хусусан, давлат хизматчиларига ишга қабул қилишда яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш мажбурияти юкланади.
Қонуннинг яна бир муҳим янгилиги — пора бериш ниятининг ўзини жиноят деб топишдир. Ҳам оғзаки, ҳам ёзма шаклда, шу жумладан ижтимоий тармоқлардаги хабарларда пора таклифи ёки ваъдаси жиноий таъқибга далил бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Мавзуга оид
10:12 / 11.06.2026
Ўсимликлар карантини агентлигида миллиардлаб сўмлик коррупцион схема фош этилди
08:28 / 11.06.2026
Пора талаб қилган профилактика инспекторлари қўлга олинди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
18:53 / 10.06.2026