Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бутун Кавказни бирлаштирган фожиа. Саккиз ёшли Хизир Дербичев олти кундан буён қидирилмоқда
15 июн куни Ингушетиянинг Яндаре қишлоғида фожиа юз берди. Қорабулоқлик саккиз ёшли Хизир Дербичев икки дўсти билан Сунжа дарёси қирғоғида сайр қилиб юрган пайтда болалардан бири – Адам сирпаниб кетиб, тезоқар дарёга қулайди. У сўнгги лаҳзада дарахт илдизига осилиб қолишга муваффақ бўлади. Хизир дўстини қутқариш учун ўзини сувга ташлайди.
Учинчи бола дарҳол катталарни чақириш учун югуриб кетади. Шу атрофдан ўтиб кетаётган бир оила Адамни қутқаришга муваффақ бўлади. Аммо Хизир дарёнинг шиддатли оқимига қарши тура олмайди ва сув уни оқизиб кетади.
Хизирни қидириш ишлари олти суткадан буён давом этмоқда.
Бир инсон бутун дунёни ўзгартира олмайди. Аммо бугун кичик қаҳрамоннинг жасорати мисли кўрилмаган акс-садо бериб, бутун Кавказни бирлаштирди.

Қидирув операцияси
Ҳозирда Хизирни қидирув-қутқарув операциясида 20 мингдан ортиқ киши иштирок этмоқда. Улар орасида маҳаллий аҳоли, кўнгиллилар, Доғистон, Шимолий Осетия, Чеченистон ва Кабарда-Балқариядан келганлар, қутқарув хизматлари вакиллари бор.
Айримлар дарё ўзанини тинимсиз текширмоқда, бошқалар эса қидирув операцияси иштирокчиларига озиқ-овқат ва сув етказиб бермоқда. Бир дақиқага ҳам тўхтамаётган қидирув операциясида ҳар бир иштирокчи беқиёс ёрдам кўрсатмоқда.

Ҳодиса жойида кечаю кундуз ишлайдиган тезкор штаб ташкил этилган бўлиб, операция боришини Ингушетия раҳбари Маҳмуд-Али Калиматов шахсан назорат қилмоқда.
Операцияга қайиқлар, учувчисиз учиш қурилмалари ва бошқа махсус техника жалб қилинган.
Кичик қаҳрамонни қидириш ишларига Россия ФВВнинг Чеченистон Республикаси бўйича бош бошқармаси ходимлари, Аҳмад ҳожи Қодиров номидаги махсус полиция полки аскарлари ҳам қўшилган. Шунингдек, полкнинг дронлар бўлинмасидан ҳам фойдаланилмоқда.

Халқлар бирлиги
Хизир қидирилаётган дарёда бугун оддий қутқарув операцияси эмас, балки биродарлик, бирдамлик ва халқлар ўртасидаги ҳурмат акс этмоқда.

Махсус хизматлар ходимлари ва кўнгиллилар бир неча кун давомида Сунжа дарёсининг ўзанини текшириб чиқишди, аммо натижа бўлмади. Шундан сўнг дарё оқимини тўсишга қарор қилинди.
Бу сув сатҳининг сезиларли даражада пасайишига олиб келди ва қидирув ишларини енгиллаштирди. Энди соҳил бўйлаб ҳам, дарё тубини ҳам янада синчиклаб текшириш имкони пайдо бўлди.

Мавзуга оид
20:46 / 21.11.2025
“Бу сиёсий ўйин” – экспертлар Россиядан “дарё тортиб келиш”га нима дейди?
14:10 / 18.11.2025
Ўзбекистонда сув объектларининг давлат тилидаги рўйхати тасдиқланди
07:16 / 18.11.2025
Сайёранинг энг қудратли 30 дарёси: Амазонка мутлақ етакчи
07:30 / 12.11.2025