Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Шунчаки яшаш жонимга тегди». Краснодарда 19 ёшли талаба одамларга пичоқ билан ҳужум қилди
Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратев бир киши ҳалок бўлгани ва беш киши жабрланганини маълум қилди.
Краснодарда пичоқ билан ҳужум уюштирилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва бир неча киши жароҳат олди. Бу ҳақда Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк хабар қилди.
«Ёш йигит савдо маркази биносида бир неча ташриф буюрувчиларга пичоқ билан тан жароҳати етказди. Дастлабки маълумотларга кўра, бир аёл вафот этган», деб ёзди у.
Хабар қилинишича, у болалар кўнгилочар маркази ҳудудига қўлбола портловчи буюм ҳам улоқтирган.
Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратев жами беш киши жабрланганини маълум қилди. Уларга шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда.
Mash Telegram-канали маълумотига кўра, ҳужумни 19 ёшли талаба содир этган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда у қилган иши учун ҳеч ким унга мукофот ваъда қилмаганини, ўз жонига қасд қилишни истаганини айтган.
«Шунчаки яшаш жонимга тегди», деган у қўлга олинганидан сўнг.
Унга нисбатан суд-психиатрия экспертизаси тайинланган.
Прокуратура текширув бошлаган, тергов қўмитаси эса жиноят иши қўзғатган.
Мавзуга оид
09:49 / 19.06.2026
Ўзбекистонда талабалар сони 1,5 миллиондан ошди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
21:12 / 03.04.2026
Ўзбекистон хорижий талабаларни кўпроқ жалб этмоқчи
19:05 / 31.03.2026