Технология | 20:41
490
1 дақиқада ўқилади

Етакчи Android брендлари 7 дюйм экранли смартфонни тайёрламоқда

Digital Chat Station таниқли инсайдерининг маълум қилишича, бир вақтнинг ўзида учта йирик бренд экран диагонали катталаштирилган - тахминан 7 дюймли смартфонларнинг янги авлоди устида ишламоқда. Янги моделлар ҳам ўрта, ҳам флагман сегментларини қамраб олиши кутилмоқда.

Фото: РИА Новости / Владимир Астапкович

Манба маълумотларига кўра, қурилмалар турли хил дисплейлар, жумладан, текис панеллар ва четлари эгилган экранларга эга бўлиши мумкин. Бундан ташқари, келажакдаги янгиликлар кучли процессорлар, 10 000 мА・соатгача бўлган батареялар ва перископик телеобъективли камераларга эга бўлади.

Бошқа етакчи Android брендлари ҳам 7 дюймли ечимларга ўтишни кўриб чиқмоқда. Бу 2026-2027 йилларда янги трендга айланиши эҳтимолдан холи эмас.

Саноатда аллақачон флагманларнинг экранини катталаштириш тенденцияси кузатилмоқда: масалан, Xiaomi 17 Ultra, Huawei Mate 80 Pro Max ва iPhone 17 Pro Max каби долзарб моделлар 6,9 дюймли экран билан жиҳозланган. Шунинг учун 7 дюймли смартфонларнинг пайдо бўлиши катта экранли қурилмалар эволюциясидаги кейинги қадам бўлиши мумкин.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид