Ўзбекистон | 11:59
567
2 дақиқада ўқилади

Ipak Yuli Banki‘нинг Ягона QR-коди: бизнес учун қулай тўлов

1 июлдан бошлаб барча савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари Ягона QR-код орқали тўловларни қабул қилишлари шарт бўлади. QR-кодсиз ишлаш савдо қоидаларини бузиш деб ҳисобланади. Шунинг учун бизнеслар тизимга олдиндан уланиб, жарималар ва муаммоларнинг олдини олиш муҳим.

Ягона QR-код нима учун керак?

Ягона QR-код — бу барча тўловлар учун битта QR-код. Ундан фойдаланиш учун пластик карта ёки терминал керак эмас. Харидор исталган банк ёки тўлов иловаси орқали кодни сканер қилади.

Бу усул кўп мижозли бизнеслар учун қулай, масалан, дўконлар, кафелар ёки етказиб бериш хизматлари учун.

Ipak Yuli Bankʼнинг Ягона QR-коди

Ipak Yuli Bank мижозларига Ягона QR-кодни биринчилардан бўлиб қулай шартларда тақдим этди:

• Комиссия — 0,65%

• Тўловларни қабул қилиш: исталган банк ва тўлов иловалари орқали

• Humo, Uzcard карталаридан тўловлар

• Маблағлар 1 иш куни ичида ўтказилади

• Бепул уланиш

• Ойлик ижара тўловлари йўқ

Бундан ташқари, барча QR тўловларни банк Telegram-боти орқали исталган вақтда кузатиш мумкин. Даромад ва харажатлар статистикаси эса Ipak Yuli Business иловасида мавжуд.

Бир неча қадамда уланиш:

Агар сизда Ipak Yuli Bankʼда ҳисобрақами бўлмаса:

• Энг яқин банк филиалига мурожаат қилинг;

• Менежер ҳисобрақамини очишда ёрдам беради (1 кунгача);

• Ягона QR-кодга уланиш учун ариза тўлдиринг;

• QR-кодни дарҳол олинг ва тўловларни қабул қилишни бошланг.

Агар сизда Ipak Yuli Bankʼда ҳисобрақами бўлса:

Менежерингизга мурожаат қилинг ёки филиалда ариза қолдиринг — уланиш бир неча дақиқада амалга ошади.

Битта QR-код билан тўлов қабул қилинг — тез, қулай ва осон.

Шартлар ва уланиш жараёни ҳақида батафсил маълумот.

 
Мунира Тошниёзова
Тайёрлаган Мунира Тошниёзова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш