Жамият | 21:24
796
1 дақиқада ўқилади

Наманганда 381 минг долларга 50 сотих ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилганлар ушланди

Икки фуқаро 5 000 АҚШ долларини, кадастрлар палатаси Поп тумани бўлими собиқ бошлиғи 1 500 АҚШ доллари ва 6 млн сўмни олган вақтида қўлга олинган. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда фуқаролар У.А. ва М.Б. кадастрлар палатасида ишловчи танишлари орқали 381 000 АҚШ доллари эвазига фермер хўжалиги балансидаги 50 сотих ер майдонининг ҳужжатларини фуқаро А.С.нинг номига нотурар жой сифатида расмийлаштириб беришларини айтиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, кадастрлар палатаси Поп тумани бўлими собиқ бошлиғи С.А. 1 500 АҚШ доллари ва 6 млн сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид