Жамият | 20:12
1193
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг 24 та олий таълим муассасаси топ-1000 талик рўйхатга киритилди

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети энг юқори — 101–200 ўринлар бандида қайд этилди.

Times Higher Education (THE) халқаро рейтинг агентлиги томонидан “THE Sustainability Impact Ratings -2026” (аввалги THE Impact Ratings) натижалари эълон қилинди.

2026 йилги рейтингга Ўзбекистоннинг 50 та олий таълим ташкилоти киритилди ва уларнинг 24 таси дунёнинг топ-1000 талик олий таълим ташкилотлари қаторидан ўрин олди. 

Улар орасидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети энг юқори — 101–200 ўринлар бандида қайд этилди.

Ўзбекистон Миллий университети ва «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети – 201-300-ўринлар бандига киритилган бўлса, Бухоро давлат университети, Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳамда Термиз иқтисодиёт ва сервис университети 301-400-ўринлар бандидан жой олди.

Фото: gov.uz

Шунингдек, топ-1000 таликка Фарғона давлат техника университети, Ўзбекистон Миллий педагогика университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент ахборот технологиялари университети, Термиз давлат университети, Тошкентдаги Вестминстер халқаро университети (401-600-ўринлар), International School of Finance Technology and Science, Навоий давлат университети, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат тиббиёт университети, Тошкент давлат транспорт университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (601-800-ўринлар), Фарғона давлат университети, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ва Тошкент фармацевтика институти (801-1000-ўринлар) киритилди.

2021 йилда THE Impact Ratings рейтингида Ўзбекистоннинг 12 та, 2022 йилда 30 та, 2023 йилда 47 та, 2024 йилда 53 та, 2025 йилда 59 та олий таълим ташкилоти ўрин эгаллаган эди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид