Жамият | 19:07
1213
1 дақиқада ўқилади

Оҳангаронда далага яширилган синтетик наркотикни қазиб олиб кетаётган хорижлик ушланди

Яқин Шарқ давлатларидан бирининг фуқароси дала майдонига яширилган 970 гр «Мефедрон» наркотик моддасини қазиб олиб кетаётганида қўлга олинган.

Фото: Телеграм / xavfsizlik_uz

ДХХ, ИИВ ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбирда синтетик гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Маълум қилинишича, Яқин Шарқ давлатларидан бирининг фуқароси дала майдонидаги хуфия жойдан 970 гр «Мефедрон» наркотик моддасини қазиб олиб кетаётган вақтида ушланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, хорижликнинг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги вақтинча яшаш хонадонидан 2 дона электрон тарози, термоизоленталар ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид