Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда йил бошидан бери 140 мингдан ортиқ хорижлик мамлакатга киритилмади
Россияга кириши тақиқланган хорижликлар сони етти ой ичида деярли 60 фоизга ошди.
Жорий йил бошидан бери Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари, РФ расмийларига кўра, қонуний талабларга амал қилмайдиган 143 мингдан ортиқ хорижликларга мамлакатга киришига рухсат бермаган. «Ушбу тоифадаги шахсларга нисбатан полиция Россияга киришга рухсат бермаслик тўғрисида 143,1 мингта қарор қабул қилди, бу 2023 йилнинг етти ойидагига нисбатан 53,1 мингтага кўпдир», — деди Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги вакили Ирина Волк 21 август, чоршанба куни Telegram-каналида 2024 йил январидан июлигача бўлган даврда «миграция соҳасида қонун ва тартибни мустаҳкамлаш бўйича фаолият» натижалари бўйича статистик маълумотларга таяниб.
Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, бу даврда Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича 92 мингдан ортиқ қарор қабул қилган. 1053 нафар муҳожирнинг Россия фуқаролиги бекор қилинди. Волк маълумотларига кўра, хорижликларга берилган вақтинчалик яшаш учун рухсатномалар сони 44,2 фоизга, яшаш учун рухсатномалар эса 18,4 фоизга камайди. 2024 йилнинг етти ойида ноқонуний миграцияни ташкил этиш билан боғлиқ аниқланган жиноятлар сони 2023 йил шу даврига нисбатан 2,8 баробарга ошган.
Ҳисоботда россияликлар белгиланган муддат ичида 16,3 фоизга кўп хорижий паспорт расмийлаштиргани ҳақида маълумотлар ҳам бор. Бундан ташқари, амал қилиш муддати беш йиллик паспортларга 2024 йил бошидан бери талаб камроқ бўлган – улар 2023 йилга нисбатан 19,8 фоизга кам расмийлаштирилди, ўн йиллик амал қилиш муддатига эга паспортлар эса 96 фоизга кўп берилган.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026