Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Халқаро ислом цивилизацияси форуми бошланди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” мавзусидаги I Халқаро ислом цивилизацияси форуми бошланди.
Форум 7–11 июл кунлари Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида ўтказилади.
Анжуман Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Имом Мотурудий, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Ислом олами таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ICESCO ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Унда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан келган 300 нафарга яқин мартабали меҳмонлар – давлат ва жамоат арбоблари, вазирлар, муфтийлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва уламолар иштирок этмоқда.




