Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Беларусга расмий ташриф билан борди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Минск шаҳрига етиб борди.
Беларус пойтахтидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Беларус бош вазири Александр Турчин, ташқи ишлар вазири Максим Риженков ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Шавкат Мирзиёев Минск шаҳрида Ғалаба монументи пойига гулчамбар қўйди.

Ҳарбий оркестр ижросида икки давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул аскарлари тантанали равишда юриб ўтди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 9 июл куни бўлиб ўтади. Мустақиллик саройида Ўзбекистон ва Беларус етакчилари музокара ўтказади.
Мавзуга оид
19:45 / 07.07.2026
Шавкат Мирзиёев Беларусга боради
11:15 / 07.07.2026
Шавкат Мирзиёев: Илм ва маърифат тинчликнинг мустаҳкам пойдеворидир
20:41 / 06.07.2026
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: газ тармоқлари таъмирланади, ёқилғи захиралари яратилади
18:20 / 06.07.2026