Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир неча вилоятда сотилаётган ун маҳсулотлари талабга жавоб бермаслиги аниқланди
Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган назорат харидларида бир қатор ун маҳсулотларининг сифати амалдаги санитария-гигиеник ҳамда хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.
Хусусан, Самарқанд вилоятида ўтказилган лаборатория текширувига кўра, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган “555 МУКА” ун маҳсулоти санитария талабларига жавоб бермаслиги ва истеъмолга яроқсиз экани маълум бўлди.
Бухоро вилоятида лабораторияга топширилган “Sulaymon Nafosat Fayz” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Sulaymon Fayz” биринчи навли буғдой уни санитария-гигиеник меъёрларга мос эмаслиги аниқланди. Ун маҳсулоти сотувидан тушган 5,7 млн сўм маблағни истеъмолчиларга қайтариш бўйича кўрсатма берилди.
Жиззах вилоятида назорат хариди учун “Javhar Flour Trade” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Ardus” ун маҳсулоти намуналари лабораторияга топширилганда унда темир ва рух миқдори белгиланган меъёрларга жавоб бермаслиги маълум бўлди.
Фарғона вилоятида “Troyka” номли буғдой уни намунаси лаборатория текширувларида меъёрий талабларга номувофиқ деб топилди.
Сифатсиз маҳсулотларни муомалага чиқариш орқали қонунбузилишга йўл қўйган шахсларга, шунингдек сақлаш тартибларига риоя этмаган сотувчиларга нисбатан тегишли таъсир чоралари белгиланиб, маҳсулотларни савдодан олиб ташлаш бўйича тадбиркорларга мажбурий кўрсатмалар берилди.
Мавзуга оид
11:35 / 10.06.2026
Қарийб 900 млн сўмлик сифатсиз ва ҳужжатсиз дорилар аниқланди
22:10 / 20.06.2022
Самарқандда аҳолига ажратилган ун маҳсулотини сотиб юборган МЧЖ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди
18:05 / 21.04.2021