Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарийб 900 млн сўмлик сифатсиз ва ҳужжатсиз дорилар аниқланди
Наманган вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида умумий қиймати қарийб 900 млн сўмлик сифати кафолатланмаган, ҳужжатсиз ва яроқлилик муддати ўтган дори воситалари аниқланиб, муомалага киритилишининг олди олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиқўрғон тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “I.Sh.” МЧЖ раҳбари Б.Ю. “Янгиобод” МФЙ ҳудудида жойлашган дорихонасида умумий баҳоси 452 млн сўмлик 1 011 турдаги сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган дори воситаларини савдога қўйганлиги аниқланди. Мазкур дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Шунингдек, Департаментнинг Сергели тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда “Y.Ph.” МЧЖ раҳбари М.Ш. Янгиҳаёт туманидаги дорихонасида “Тецентрик” номли дори воситасини 9 150 АҚШ долларига шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланди. Тадбир давомида дорихонадан умумий баҳоси 309,3 млн сўмлик 41 турдаги сифати кафолатланмаган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ҳам ашёвий далил сифатида олинди.
Яна бир ҳолатда, “Ph.P.” МЧЖ масъул шахслари томонидан дори воситаларини қадоқлаш цехида умумий баҳоси 139,4 млн сўмлик давлат реестрида қайд этилмаган, мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган ҳамда яроқлилик муддати ўтган 100 турдаги дори воситалари сақлаб келинаётгани маълум бўлди. Ушбу маҳсулотлар ҳам ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:15 / 04.06.2026
2030-йилларда янги тиш ўстирувчи дори бозорга чиқиши мумкин
17:11 / 19.05.2026
Андижонда қўлбола тарзда дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
21:30 / 24.04.2026
Оҳангаронда 19 хил сифати кафолатланмаган дорилар муомалага киритилишининг олди олинди
22:14 / 11.04.2026