Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Санкт-Петербургда симоб тўкилиши сабабли мактабдан 700 киши эвакуация қилинди
21:33 / 10.05.2016
17665

Санкт-Петербургдаги мактаблардан бирида симоб тўкилиши сабабли 700 киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда "Фонтанка.ру" нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ўқувчилардан бири мактабга симобда ишлайдиган техник ўлчов асбобини олиб келган. Асбоб болалар ўйин қилганда синиб кетган.

Воқеа жойига махсус хизмат мутахассислари келиб, демеркуризация (симоб ва унинг бирикмаларини махсус усуллар билан йўқотиш) ўтказиб, сўнгра барча хоналарни шамоллатиб юборишган.


Улашинг
Top