Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Дунёдаги энг кичик портатив аккумулятор
19:35 / 23.07.2016
7128

Портатив батареялар гаджетлардан фойдаланувчи  ҳар қандай кишига яхши таниш. Биз уларни ҳамма ерда бирга олиб юрамиз, аммо бизнинг аккумуляторимиз кўпинча катта жой эгаллайди, батареянинг ҳажми катта бўлса, оғирлиги ҳам ортади.

Бу муаммонинг ечими тайёр – Kickstarter дунёдаги энг кичик 500 мАчли портатив қувватлагичга (зарядка) пул йиғиш бўйича компаниясини йўлга қўйди. 

Дунёдаги энг кичик портатив қувватлагичнинг номи – Zoose. Унинг ҳажми 28,9×34,9×15 мм бўлса-да, батареянинг оғирлиги - атиги 18 грамм. Уни бемалол жинси шим чўнтагига солиб юриш ёки автомобиль калити тўпламига қўшиб қўйиш мумкин.

Zoose мини-аккумулятори microUSB орқали ярим соатда қувватланади. Мини-қувватлагичнинг нархи – 19 доллар. 


 


Улашинг
Top