Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Америкалик актёр — Роберт Редфорд 80 ёшда
22:51 / 18.08.2016
8377

Роберт Редфорд ўзининг узоқ йил давом этган ижоди давомида деярли барча нуфузли мукофотларни қўлга киритди: иккита «Оскар», иккита «Олтин глобус», учта BAFTA, санъатдаги узоқ йиллик ижод, касбга садоқат, қадр-қиммат учун кўплаб совғалар ва в.ҳ. Редфорд Калифорнияда сут ишлаб чиқарувчилар оиласида дунёга келади ва 50 йиллар охирида Нью-Йоркга кетади ва у ерда актёрлик фаолиятини бошлайди: Бродвейлардаги бир неча саҳна кўринишларда иштирок этади.

Унинг кино оламидаги илк муҳим иши 1962 йили содир бўлади – Редфорд «Жанг майдонидаги ов» фильмида корея уруши аскарини гавдалантиради. Шу ондан бошлаб унинг актёрлик фаолияти гуркираб ривожлана бошлайди. 60 йиллар охирига келиб у америка киносининг афсонасига айланади.

1981 йилда Редфорд режиссёр сифатида ўзининг илк ишини тақдим этади ва айнан шу тариқа у ўзининг илк «Оскар»ини қўлга қиритади.

 


Улашинг
Top