Женевада Россия ва АҚШ маслаҳатлашувлари бошланди
20:45 / 23.08.2016
10042
Фото: © Fotolia

Швейцария пойтахти Женева шаҳрида Россия ва Америка ҳарбий экспертлари даражасидаги маслаҳатлашувлар бошланди. Унда, томонларнинг Суриядаги ўзаро ҳамкорлиги муҳокама этилади, деб хабар қилган РИА Новости агентлигига музокараларга алоқадор бўлган дипломатик манба. 

"Маслаҳатлашувлар бошланди", — деган у. 

Агентлик суҳбатдоши РФ ва АҚШ маслаҳатлашувлари неча соат давом этишига аниқлик киритмаган. 

Женевада ўтказилаётган музокараларда Москва ҳамда Вашингтоннинг Ҳалабда гуманитар тўхталишларни ташкил этиш, инсорпарварлик юкларини олиб келаётган карвонлар хавфсизлигини таъминлаш, террорчиларга қарши курашда қуролли кучлар ҳаракатларини мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилади. 

Экспертлар учрашуви натижаси, РФ ва АҚШ ташқи ишлар вазирларининг икки томонлама музокаралари ўтказилиши ёки бўлмаслигига таъсир этади. Уларнинг учрашуви 26-27 август кунларига белгиланган. 


 


Улашинг
Top