Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Америкалик конгрессмен йиғилишга Зика вирусини ташувчи чивинларни олиб келди
21:10 / 09.09.2016
6151

АҚШнинг Флорида штатидан республикачи конгрессмен Дэвид Жолли АҚШ Конгресси вакиллар палатаси йиғилишига Зика вирусини ташувчи чивинлар солинган банкани олиб келди. Сиёсатчининг бундай қилишига демократлар томонидан Зика вирусига қарши курашишга миллиард доллардан кўпроқ маблағ ажратилиши қонун лойиҳасининг тўсилиши сабаб бўлган.

Жолли бу ҳаракатлари билан касаллик билан кураш учун қўшимча маблағнинг ажратилишига эришмоқчи бўлган. Унинг айтишича, ҳашаротларнинг йиғилишда пайдо бўлиши қонун чиқарувчилар орасида қўрқув ва саросима келтириб чиқариши керак эди. 

"Мен бу ерга Зика вирусини тарқатиши мумкин бўлган Флоридадаги юзлаб чивинлар билан келдим. Бу ҳаракатларни ортга суриб бўлмаслиги ва Флорида аҳолиси қўрқувига сабаб бўлаётган ҳолатдир", деб айтди конгрессмен.

Бироқ Жолли йиғилишга Жанубий Флорида университетидан олиб турган "кўргазмали намуна" билан келганини ва банкада фақатгина чивин ғумбаги борлигини айтиб ҳамкасбларини тинчлантирган. Конгрессменнинг йиғилишдаги чиқиши видеоси АҚШ янгиликлар каналларида эфирга узатилди.

Айни вақтда Флоридада Зика вируси билан касалланишнинг 56 та ҳолати қайд этилган, тиббиёт ходимлари ва мутахассисларнинг айтишларича, бу касаллик билан самарали курашиш учун маблағлар етишмаяпти. Конгрессменлар ушбу касалликка қарши курашишни молиялаштириш масаласи бўйича ҳали якуний қарорга келишмаган. 

 


Улашинг
Top