Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Роман Абрамович ўзининг ҳашаматли суперкарлар коллекциясини намойиш қилди
20:24 / 13.09.2016
21599

Миллиардер Роман Абрамович Германиянинг Нюрбургринг трассасида ўзининг автомобиллар коллекциясини намойиш қилди. Бу ҳақида MailOnline хабар берди. 

Абрамович қимматбаҳо машиналарини биринчи марта намойиш қилиши. Экспертларнинг баҳолашича, уларнинг умумий қиймати тахминан 8,5 миллион фунт стерлингни ташкил қилади. 

Унинг автомобиллари қаторидан Ferrari FXX, Ferrari 488 GT3, Pagani Zonda R, Bugatti Veyron, Mercedes-Benz AMG GT3, Lamborghini Reventon, Aston Martin Vulcan ва бошқа бир қатор машиналар ўрин олган. 

Нюрбургринг трассаси Абрамовичнинг собиқ ҳамкори Виктор Харитонинга тегишли. 

Абрамович дўстларига машиналарини трассада синовдан ўтказишга ижозат берди. 


Улашинг
Top