Роботқўл эндиликда энага ва тикув машинаси ўрнини боса олади
16:30 / 29.09.2016
4016

Замонавий роботлар ҳозирча инсонлар ўрнини бутунлай эгаллай олмайди ва кундалик юмушларнинг барчасини бошқарув ёки дастурий таъминотсиз бажара олмайди. 

Бироқ замонавий юқори технологияли маҳсулотларни уларсиз тасаввур этиш қийин. Қўл кўринишидаги атоматлаштирилган роботлар техника автомобиллар йиғишда аллақачон қўлланилмоқда. Бироқ Жонатан Зорнов уларнинг ўзгача вазифа бажарувчи турини ихтиро қилди.

Энди роботқўл инсон ёрдамисиз тикув машинасида кўйлак тикиши мумкин. Ақлли механизм матони осонлик билан тикиши учун улар аввалдан заҳарли бўлмаган полимер билан сингдирилади. Шундан сўнг, матонинг барча қисми керакли тартибда тикилади ва сувга намлаган ҳолда тайёр кийимдан полимер олиб ташланади.

Роботга янада қизиқроқ кўникмалар Robotiq компанияси директори томонидан киритилди — энди механик дўст чақалоқли арғимчоқни бемалол тебратиши ва болалар билан ақлли ўйинчоқлар ўйнаши мумкин. 


Улашинг
Top