Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Балида кўприк қулаши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди
00:24 / 17.10.2016
4076
Фото: Twitter/Sutopo_BNPB

Индонезиянинг Бали оролидаги осма кўприкнинг қулаши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. Аввалроқ 9 киши ҳалок бўлгани, 18 киши жароҳатлангани маълум қилинганди.  

Воқеа маҳаллий вақт билан соат 19:30 ларда юз берган. Нуса Лембонган ва Нуса Ченинган  оролларини боғловчи кўприкнинг қулашига унга катта юклама тушиши сабаб бўлган. Кўприк ундан бир вақтда катта миқдордаги одамлар ва транспорт ўтишига мўлжалланмаган бўлган.

"Диний маросим вақтида кўприк орқали жуда кўп одам ва транспорт воситалари ўтиши оқибатида унинг тросларидан бири узилиб кетган", деб маълум қилди қидирув-қутқарув масалалари бошқармаси бошлиғи Диди Ханзар.

Айни вақтда қидирув-қутқарув операцияси тўхтатилган, у 17 октябрь эрталаб давом эттирилади. Кўприк қулаши оқибатида бедарак йўқолганларнинг аниқ сони ҳанузгача номаълум. 


Улашинг
Top