Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Fox News: ИШИД етакчиси васвасага тушиб худкуш камари таққанча ухламоқда
18:45 / 20.11.2016
27838
Фото: FoxNews.com

ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган ироқлик ҳарбийлар борган сари Мўсулга яқинлашиб келаётгани туфайли ўзини шунчалик нохавфсиз ҳис қила бошлаганки, ер ости туннелларини тарк этишни истамаяпти ва худкуш камарисиз ухламаяпти, деб хабар бермоқда Fox News.     

Ироқлиқ ҳарбийлар Мўсул ичидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда ал-Бағдодий эсанкираб қолгани ва борган сари кўпроқ васваса аломатларини намоён қилаётганини маълум қилмоқдалар.

Таъкидланишича, ИШИД етакчиси "ҳеч қаерга чиқмай, одамларга кўриниш бермай қўйган". Манбанинг маълум қилишича, ал-Бағдодий "ер остида яшамоқда ва у турли ҳудудларга кетувчи туннелларга эга".

"У қўлга олинганда фаоллаштира олиши учун ўзининг худкуш камарисиз ухламайди", деб қўшимча қилди манба. 

Аввалроқ ал-Бағдодий Мўсулни тарк этган бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Шу билан бирга ал-Бағдодий Мўсулда қолаётган жангариларни ироқлик ҳарбийларга қаршилик кўрсатишга чақирган аудиоёзув пайдо бўлди. Бу аудиоёзув ал-Бағдодийнинг Мўсулни озод қилиш операцияси бошлангандан кейинги илк баёноти бўлди.

 


Улашинг
Top