Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ТИВда АҚШ элчиси билан америкалик ишбилармонлар делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари муҳокама этилди
12:15 / 02.02.2017
3257

2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Суҳбат давомида Тошкент шаҳрида икки давлат ишбилармон доираларининг нуфузли делегациялари иштирокида бўлиб ўтган Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг навбатдаги мажлиси якунлари муҳокама қилинди.

ТИВда бўлиб ўтган учрашувда икки томон муносабатларининг бошқа долзарб масалалари, жумладан турли даражалардаги бўлажак учрашувларнинг жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.


Улашинг
Top