Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Афғонистонда ёмон об-ҳаво туфайли ҳалок бўлганлар сони 54 нафаргача ошди
21:59 / 05.02.2017
8196

Афғонистонда охирги уч кун кучли қор ёғиши ва кўчкилар юз бериши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 54 нафаргача ошди, деб хабар бермоқда "Франс Пресс" ахборот агентлиги. 

Аввалроқ 38 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

"Айни вақтда 22 та вилоятда қор кўчкиси ва совуқлар туфайли 54 киши ҳалок бўлган ва 52 киши жароҳатланган", деб маълум қилди Афғонистон табиий офатлар оқибатларини бартараф қилиш вазирлиги вакили.

Охирги маълумотларга кўра, ёмон об-ҳаво шароити туфайли 168 та уй вайрон бўлган, 340 бош чорва нобуд бўлган. Табиий офатнинг асосий зарбаси Бадахшон ва Парван вилоятларига тўғри келган. Ҳукумат қурбонлар сони ошишидан хавотирланмоқда, чунки қутқарувчилар ҳали энг кўп жабр кўрган ҳудудларга етиб бормаганлар. Вазирликнинг баҳолашича, қор исканжасида бир неча ўнлаб одамлар қолаётган бўлиши мумкин.


Улашинг
Top