Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ЎзА Миллий ахборот агентлиги юбилейини нишонламоқда
19:55 / 05.02.2017
7450
Фото: Facebook / Bekzod Hidoyatov

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ташкил этилганига бугун 25 йил тўлди. 

Шу муносабат билан агентлик ходими Беҳзод Ҳидоятов фейсбукдаги саҳифасида агентлик жамоасини табриклаган.

"Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ташкил этилганига 25 йил бўлди. Шу муносабат билан ЎзА жамоамиз аъзоларини чин дилдан табриклайман. Ижодий парвозимиз ҳамиша хайрли бўлсин. Ўртамиздан меҳр-оқибат аримасин. Бир замонлар  Frans Рress, Associated Рress каби агентликлар ҳам 25 ёшини нишонлаган. Демак, ҳали ҳаммаси олдинда. ЎзА номи ҳамиша, ҳар қаерда жаранглайверсин!", дея ёзилган табрикда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги 1992 йил 5 февралда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Фармонига асосан ташкил этилган бўлиб, давлат расмий ахборот манбаи ва мамлакатдаги етакчи ахборот агентлигидир.

Бугунги кунда ЎзА Ўзбекистон Республикаси давлат органлари фаолияти ва мамлакатдаги муҳим ижтимоий-сиёсий воқеаларни тўлалигича ёритиб келмоқда. Агентликнинг вилоятлардаги мухбирлар тармоғи мамлакатнинг барча ҳудудларидаги ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида тезкор ва обектив ахборот узатиш имконини беради. 

ЎзА ўз ахборотларини ўзбек, рус, инглиз, француз, немис, испан, араб ва хитой тилларида тарқатади. 


Улашинг
Top