Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Оддийлик ичида яширинган ҳашамат: Mercedes-Benz'дан сирли Klassen
14:12 / 14.02.2017
17740

Германиянинг дунёга машҳур Mercedes-Benz брендини танимаган инсон топилмаса керак. Унинг ушбу вэни ташқи кўриниши бирмунча оддий ва содда кўринса-да, микроавтобуснинг салони кишида ҳайрат уйғотиши аниқ. Люкс тоифасидаги микроавтобуснинг ичига бир марта кўз югуртиришнинг ўзиёқ автомобиль ишқибозларида улкан таассурот қолдиради. 

Автомобиль салонини истаган нарсани топиш мумкин бўлган кичиккина саройга қиёслаш мумкин. Аммо, уни ҳамма ҳам харид қила олмаслиги аниқ. Нархи бунга имкон бермайди. 

Айтиш жоизки, Klassen компанияси Mercedes-Benz негизида янги автомобилларни қайта жиҳозлаш билан яхши маълум. Ушбу люкс лимузини Klassen фирмасининг энг яхши маҳсулотларидан бири бўлди. 

Қуйида лимузин имкониятларини намойиш этувчи видеолавҳани ҳам томоша қилишингиз мумкин.


Улашинг
Top