Путин G20 саммитида иштирок этади
20:28 / 22.02.2017
8658
Фото: © EPA/DIMITAR DILKOFF POOL

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Владимир Путин Гамбургда июлда ўтадиган   G20 – "Катта йигирматалик" саммитида иштирок этишини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Бизнинг "йигирматалик" саммитидаги иштирокимиз президент даражасида ўтиши кўзда тутилган", деб айтган Ушаков.

Саммит 7-8 июль кунларига режалаштирилган.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ва АҚШ президентларининг илк учрашувлари кўринишича ёзда ўтадиган G20 саммитида бўлиб ўтишини маълум қилганди. 


Улашинг
Top