Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Акула сайёҳлар кўз ўнгида тюленни "паққос туширди"
23:37 / 01.04.2017
7558

Жанубий Африка Республикаси соҳиллари яқинида катта оқ акуланинг тюленга ов қилгани тасвирга олинди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Акула сайёҳлар бўлган қайиққа махсус хўрак билан жалб қилинган. Бироқ акула ёнида тюлен пайдо бўлгандан кейин хўракка "қарамай ҳам қўйган".

Видеода тюлен акула таъқибидан жон ҳолатда қочишга уринганини, бироқ тюлен сув сиртига сузиб чиққанда, акула унга ташланиб, сув остига тортиб кетганини кўриш мумкин.


Улашинг
Top