Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Челси Клинтон АҚШ президенти лавозимига ҳозирча курашмаслигини айтди
20:07 / 04.04.2017
5671

АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ва жорий президентлик сайловларида мағлуб бўлган Хиллари Клинтоннинг қизи Челси АҚШ президенти лавозимига номзодини қўйиш ва Оқ уйнинг ҳозирги эгаси Дональд Трампга чақириқ ташлаш истагида эмас. Челси Клинтон бу ҳақда CBS телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Челси 2020 йилдаги президентлик сайловларида иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги саволга "Мен 2020 йилда унга (Трампга) мағлубият етказа оладиган одаммасман, шунинг учун айни вақтда "йўқ" деб жавоб бераман", деб айтган. 

Трамп 2020 йилда ҳам президентлик сайловларида иштирок эта олади ва АҚШ президенти лавозимида икки муддатга қолиш ниятидалигини айтиб келади.


Улашинг
Top