МАК Жиддага 6 та чартер рейсини амалга оширади
21:11 / 23.05.2017
5940
Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» «Умра. Ёз-2017» ёзги мавсуми дастури доирасида 13-29 июнь кунлари давомида Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича 6 та чартер рейсини амалга оширади.

Умра зиёратини амалга оширишни истаган ўзбекистонлик зиёратчилар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига Boeing-767 самолётларида учиб борадилар.

Жорий йилда, муқаддас Рамазон ойида, 672 нафар ўзбекистонлик зиёратга боради.

«Умра-2017» дастурини амалга ошириш учун МАКнинг малакали мутахассислари жалб этилди, улар йўловчиларга қулайлик яратиш учун барча саъй-ҳаракатларни кўрмоқда.


Улашинг
Top