"Челси" Конте билан 2021 йилгача мўлжалланган янги шартнома тузади
10:46 / 27.05.2017
2981

"Челси" бош мураббийи Антонио Контега янги шартнома таклиф қилади, деб хабар бермоқда The Guardian нашри. 2021 йилгача мўлжалланадиган келишувга кўра, италиялик мутахассис йилига 9,6 млн фунт стерлинг (11 млн евро) маош олади.

Нашр маълумотларига кўра, янги шартноманинг имзоланиши ҳақида Англия кубоги финалидан кейин расман маълум қилинади. "Челси" 27 май куни кубок финалида "Арсенал" билан учрашади.

Агар шартнома шу шартлар билан имзоланса, унда Конте Жозе Моуриньони ортда қолдириб, тарихда энг катта маош олувчи мураббийга айланади. Моуриньо 2015 йилда "Челси"да ишлаганда йилига 7,5 млн фунт стерлинг (8,6 млн евро) маош олган. 


Улашинг
Top