Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Германия Франция билан ҳарбий иттифоқ тузмоқчи
23:14 / 10.06.2017
4394
Фото: СС0

Германия мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен европаликлар ўз мудофааларини ўз қўлларига олишлари кераклигини ва шу сабабли Германияга Европа давлатлари, биринчи навбатда Франция билан яқиндан ҳарбий ҳамкорлик зарурлигини айтди.      

Унинг айтишича, Европа на АҚШга, на Буюк Британияга бошқа ишона олмайди. Германия режаларида Европа мудофаа дронларини биргаликда молиялаштириш, Германия ва Франция ўртасида ҳаво алоқасини яхшилаш ҳамда Европа давлатлари зобитларини тайёрлаш бор.
 
"Brexit бўйича референдум ва АҚШдаги сайловлар бизнинг кўзимизни очди. Биз, европаликлар, ўз мудофаамизни ўз қўлимизга олишимиз даркор", деб айтди фон дер Ляйен Handelsblatt нашрига берган интервьюсида.
 
Бундан ташқари, фон дер Ляйен Европа Иттифоқи ягона армия яратмаслигини, бироқ Европа Иттифоқи аъзолари ҳам ҳарбий, ҳам фуқаролик тузилмаларини яхшироқ мувофиқлаштиришлари зарурлигини айтди.  

Германия мудофаа вазири, шунингдек, "миллий парламентлар уларнинг ҳарбийлари қайси операцияларда иштирок этишларини ўзлари ҳал қилишларини" ва "Европа Иттифоқи НАТОнинг рақобатчиси эмаслигини" қўшимча қилди.  


Улашинг
Top