Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ҳонгконгда автотураргоҳ жойи рекорд пулга сотилди
08:16 / 16.06.2017
5333
Фото: Auto Daily Digest.

Ҳонгконгнинг Сатхинь округидаги турар жой биносида жойлашган ҳамда майдони 17 квадрат метр бўлган автотураргоҳ ерини 664 минг долларга сотиб юборишди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Агентлик маълумотига кўра, бу Ҳонгконг учун рекорд сумма бўлиб, Хитойнинг махсус маъмурий минтақасидаги кўплаб турар жойлар нархидан ҳам қимматдир.

Аввалги рекорд 2016 йилнинг октябрида ўрнатилганди, ўшанда автотураргоҳ жойи 620 минг долларга баҳоланган.

Янги рекордчининг исми номаълум, бироқ, хабарларга кўра, у 2014 йилдан бери умумий ҳисобда 88 миллион ҳонгконг долларини иккита уй ва яна учта автотураргоҳ жойи учун сарфлаган.

Ҳонгконг етти йилдан бери дунёдаги энг қиммат кўчмас мулк бозори сифатида етакчилик қилиб келади.


Улашинг
Top