Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Трамп КХДРга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтиришга қарор қилди
09:50 / 22.06.2017
3708
Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп КХДРга нисбатан санкцияларни яна бир йилга узайтирди.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати баёнотида айтилади.

Хусусан, 2008 йилдаги ижро фармони муддати чўздирилади, унда ядро ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳақида сўз юритилган. 2010 йилнинг августидаги фармон эса Шимолий Кореянинг ядро синовлари ва у томонидан Жанубий Корея кемасининг йўқ қилинишига бағишланади.

Шунингдек, 2011 йилнинг апрелидаги, 2015 йилнинг январидаги ва 2016 йилнинг мартидаги фармонлар муддати ҳам узайтирилди. Уларда КХДРга нисбатан қўшимча санкциялар киритиш назарда тутилган.


Улашинг
Top