Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШ Сурия қўшинларига янги ҳужум учун тайёргарлик кўраётгани айтилди
12:43 / 27.06.2017
8726

Россия Федерациялар Кенгашининг мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Франц Клинцевичнинг маълум қилишича, АҚШ Суриядаги ҳукуматга яқин қўшинларга янги ҳужум учун тайёрланмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

«АҚШ Сурия қўшинлари позициясига янги ҳужум тайёрламоқда, бу аниқ. Янги фитнага тайёрланмоқда», - деган у.

Франц Клинцевич

Клинцевичнинг қўшимча қилишича, АҚШ «кимёвий ҳужум сифатида талқин этиладиган» бу фитнадан сўнг «вазиятни конструктив ҳал этишга яқин турган гуруҳга» зарба бериши мумкин.

Сенаторнинг сўзларига кўра, шу сабабдан Сурияда бўлган Россия ҲКК ҳарбий хизматчилари ва бошқа ҳарбий мутахассисларга хавф бор.

«Уларнинг ҳаётига ҳақиқий хатар бор», - деди у.

Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер Сурия ҳукумати янги кимёвий ҳужумга тайёргарлик олиб бораётгани ҳақида маълум қилди.


Улашинг
Top