Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ИШИД ўз жангариларига паспорт беришни йўлга қўйди
17:46 / 27.06.2017
26795
Фото: Reuters

ИШИД террорчи гуруҳи ўз тарафдорларига паспорт беришни йўлга қўйди. Daily Mail шундай хабар берди.

Ҳужжат шакли Раққани озод қилишда олиб борилган жанг пайтида Суриянинг қуролланган мухолифати қўлига тушган.

Юқори полиграфик даражада ишланган ҳужжатда араб ва инглиз тилларида Қуръондан парчалар келтирилган. Улар ИШИД тарафдорларини худкушлар камари ёки миналаштирилган автомобиллардан фойдаланиб теракт содир этишга чақиришмоқда. Паспорт эгасига шу ишлардан кейин "жаннат" ваъда қилинмоқда. 

Ҳужжатда шахсий маълумотлар учун жой ажратилмаган.

Фото: Daily Mail

Раққа — Суриянинг ИШИД жангарилари томонидан ўралган шаҳри, террорчи ташкилот пойтахти. Шаҳарни озод қилиш АҚШ бошчилигидаги халқаро аксилтеррор коалициянинг бош мақсадларидан биридир. 


Улашинг
Top