Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Исроил самолётлари Ғазо секторидаги икки объектга ҳужум қилди
10:36 / 27.06.2017
5113
Фото: AFP

Исроил самолётлари фаластинликлар позициясига ҳужум қилди. Бу Ғазо секторидан отилган ракетага жавобан рўй берди, деб хабар бермоқда Исроил армияси матбуот хизмати.

«Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари, Ғазо секторидан учирилган ракетага жавобан ҲАМАС ташкилотига қарашли бўлган ҳарбий инфратузилманинг иккита объектига ҳужум қилди», - дейилади хабарда.

Жабрланганлар ҳақида маълумот очиқланмаган.


Улашинг
Top