Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Шавкат Мирзиёев махсус техника импортини камайтириш ҳақида топшириқ берди
19:15 / 29.06.2017
13704

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Krantas Group заводига ташриф буюриб, қурилиш учун махсус техника ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Президент корхонада ишлаб чиқарилаётган махсус техника турларини маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, келгуси беш йилга мўлжалланган давлат дастурини қайта кўриб чиқиб, махсус техника импортини камайтириш, шу каби корхоналарда маҳаллийлаштирилган махсус техникалар харидини кўпайтириш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.

ЎзАнинг қайд этишича, бугунги кунда 645 киши меҳнат қилаётган заводда 2017—2018 йилларда юк кўтариш қуввати 100 тонна бўлган автокранлар ва кўп қаватли уй-жойлар қурилишига мўлжалланган 8 тонналик минорали кранлар ишлаб чиқариш лойиҳалаштирилган.

Бундан ташқари, 2017 йилда корхонанинг экспорт ҳажмини 5 миллион долларга етказиш, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон каби давлатларга маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.


Улашинг
Top