8378.04 USD +3.94

9488.13 EUR +77.32

129.09 RUB +2.91

11133.6 GBP +234.69

10:18 / 26.08.2017 26613

Интернетда Мэйуэзер–Макгрегор жанги учун чиқарилган антиқа чипта намойиш қилинди

Фото: AFP

Интернетда америкалик боксчи Флойд Мэйуэзер ва ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор ўртасидаги жанг учун чиқарилган антиқа дизайнга эга чипта видеоси пайдо бўлди.

Биринчи ўрта енгил вазн тоифасидаги (69,85 кг гача) ушбу жанг 26 августда Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Жанг ғолибига 1,5 кг олтин, 3360 та бриллиант, 600 та мовий ёқут ва 160 та зумрад тош билан безалган камар топширилади.

Аввалроқ маълум қилинганидек, жанг учун чипталар нархи 2 мингдан 80 минг еврогача туради. Видеода чипта қўлда айлантирилганда жангчиларнинг бир-бирига юзма-юз қараб турган сурати аста-секин уларнинг ёнма-ён жанговар ҳолатда турган сурати билан алмашишини кўриш мумкин.

Мэйуэзер август бошида жанг орқасидан камида 300 млн доллар ишлаб топишини айтганди. Ирландиялик эса бу жангдан 100 млн доллар ишлаб топиши тахмин қилинмоқда.

Дарвоқе, Макгрегор жанг учун 3 ойлик ўғлига костюм-шим сотиб олганини маълум қилди. У инстаграмдаги саҳифасида ўғлининг бу костюмда тушган суратини жойлаштириб, “Босс-бола” деб изоҳ қолдирган.

 

Top