Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Трамп интернетни «ўчириб қўйиш» таклифи билан чиқди
19:03 / 15.09.2017
12554
Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп интернет янги террорчиларни ёллаш учун бош восита эканини маълум қилди ҳамда уни Лондон метросидаги портлаш туфайли ўчириб қўйиш таклифи билан чиқди.

«Омадсиз террорчилар билан жуда қаттиқ муносабатда бўлиш керак. Интернет – уларни ёллашдаги бош восита. Биз уни ўчириб қўйишимиз ва яхшироқ фойдаланишимиз керак!», - дея ёзган у ўз твиттерида.

Шунингдек, унинг ёзишича, АҚШда қочқинларни қабул қилишга вақтинчалик тақиқ кенгайтирилиши ва кучайтирилиши лозим.

Аввалроқ Лондон метросида портлаш юз бергани хабар қилинганди.


Улашинг
Top