Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШда товуш тезлигидан тез учувчи самолёт прототипи яратилди
09:45 / 25.09.2017
10602
Фото: Spike Aerospace / Facebook

Собиқ иттифоқнинг товуш тезлигидан тез учувчи афсонавий Ту-144 ва Франциянинг "Конкорд" самолётларининг S-512 код номини олган вориси АҚШнинг Spike Aerospace компанияси томондан яратилди. Самолёт ҳозирча технологияларни намойиш қилувчи кичикроқ ўлчамдаги нусхада яратилган, деб хабар бермоқда Aviation Week нашри.

Айнан шу прототипда илк синов парвозлари амалга оширилади. S-512 ўзининг охирги парвозини 2003 йилда амалга оширган "Конкорд" даври якунлангандан кейинги товуш тезлигидан тез учувчи илк самолёт бўлади. Француз самолётлари ва Ту-144 чипталари қимматлиги ва ёнилғини кўп сарфлаши сабабли фойдаланишдан олинганди.

Америкалик муҳандислар самолётни тежамлироқ ва чипталарини арзонроқ қилишмоқчи. Бироқ Ту-144 ва "Конкорд"дан фарқли, янги самолёт ўз бортига анча камроқ йўловчи олади: у 22 нафар йўловчини 11,5 минг км масофага элтиб қўйиши мумкин. Таъкидланишича, прототипнинг парвозлари 2019 йилда ўтказилади, унинг тўлақонли варианти эса ўзининг илк парвозини 2021 йилда бажаради.


Улашинг
Top