Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Кобулда худкушлар масжид олдида теракт содир этдилар
07:51 / 30.09.2017
4826
Фото: EPA

Афғонистон пойтахти Кобулда худкушлар шиалар масжиди ёнида портлаш содир этдилар. Портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна 20 киши жабрланган. Баъзи манбаларнинг хабар қилишича, ҳалок бўлганлар сони 6 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, ҳужумни амалга оширган икки худкушнинг ўзи ҳам ўлган. Куч хизматларининг фикрича, улар масжиднинг ёнгинасида портлашни амалга оширишни режалаштирган бўлишлари мумкин.

Ҳужум жума намози вақтида содир этилган.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани ушбу ҳужумни қоралади ва босқинчилар  ўзларининг "динга зид келувчи, инсонга хос бўлмаган қилмишлари" билан афғон халқини қўрқита олмасликларини айтди.

Ҳужум учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмаган. Аввал Кобулдаги шиа объектларига уюштирилган бир неча ҳужум учун жавобгарликни ИШИДнинг маҳаллий бўлими ўз зиммасига олиб келаётганди. Бундай терактлардан охирги энг йириги августда содир этилган. Ўшанда 20 киши ҳалок бўлганди.


Улашинг
Top