Руни «Ливерпуль»ни очколардан маҳрум қилди
21:20 / 10.12.2017
8603

Англия Премьер-Лигасининг 16-турида «Энфилд» стадионида «Ливерпуль» ва «Эвертон» ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мерсисайд дербиси 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Қизиллар жамоаси биринчи бўлимда ҳисобни очишганди — 42-дақиқада Муҳаммад Салоҳ ҳисобни очди. 77-дақиқада эса Уэйн Руни пенальтидан унумли фойдаланди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Эндиликда АПЛ турнир жадвалида «Ливерпуль» 30 очко билан тўртинчи ўринда, 19 очкоси бор «Эвертон» 10-поғонада жойлашган.

Англия чемпионати
16-тур

Ливерпуль – Эвертон 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 42 Салоҳ, 1:1 – 77, пенальти Руни.
Ливерпуль – Миньоле, Ловрен, Робертсон, Гомес, Клаван, Окслейд-Чемберлен (Коутиньо, 78), Милнер, Мане, Хендерсон, Салоҳ (Фирмино, 67), Соланке (Ингз, 82).
Эвертон – Пикфорд, Холгейт, Мартина, Кенни, Уильямс, Дэвис (Леннон, 46), Гуйе, Сигурдссон, Кэлверт-Льюин, Ньяссе (Шнайдерлин, 46), Руни (Джагелка, 83).
Огоҳлантиришлар: Сигурдссон (36), Гуйе (42), Ловрен (76), Шнайдерлин (85).


Улашинг
Top