Жанубий Африкадаги поезд ҳалокати қурбонлари сони ортмоқда
19:40 / 04.01.2018
6537

Жанубий Африка Республикасида поезд иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда тиббиёт ходимларига асосланган ҳолда eNCA телеканали хабар тарқатди.

Шунингдек, 260 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган. 

Айни вақтда жароҳатланганларнинг бир қанчаси оғир аҳволда қолмоқда.

Бугун, 4 январь куни Порт-Элизабеттдан Йоханнесбургга қараб йўл олган поездга Ҳенненман ва Крунстад аҳоли пунтклари ўртасидаги ҳудудда юк машинаси келиб урилди. Натижада бир неча вагонлар ағдарилди, воқеа жойида ёнғин келиб чиқди.

Поездда жами 713 йўловчи бор эди.


Улашинг
Top