Марказий банк ҳузурида янги хизмат ва иккита қўмита ташкил этилади
23:15 / 09.01.2018
16066
Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган тегишли фармон билан Марказий банкнинг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди. Бу ҳақда ҳукуматдаги ахборот манбаси таяниб Kun.uz мухбири хабар беради.

Президент фармонига кўра, МБ Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш департаменти негизида асосий вазифаси банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига молиявий очиқликни ва уларнинг саводхонлик даражасини ошириш бўлиб ҳисобланган Марказий банкнинг Банк хизматлари истъемолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ташкил этилди.

Бундан ташқари, асосий вазифалари тегишлича банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш, омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва Марказий банкнинг пул-кредит операцияларини ўтказиш бўйича чора-тадбирларини амалга ошириш бўлиб ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг назорат қўмитаси ва Кредит қўмитаси ўз фаолиятини бошлайди.


Улашинг
Top