Зидан «Реал» билан янги шартнома имзолайди
19:15 / 11.01.2018
7436
Фото: Yahoo Sports

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан клуб билан 2020 йилгача мўлжалланган шартномани келишиб олди.

Сўнгги пайтдаги салбий натижаларга қарамай, клуб раҳбарияти франциялик мутахассисга ишонч билдирмоқда. Аммо Зиданнинг фикрига кўра, у исталган пайтда истеъфога чиқарилиши мумкин.

«Клуб билан 2020 йилгача мўлжалланган янги шартномани келишиб олдик. Бироқ, мен йилдан йилга қадар режа тузаман. 

Уч йил олдинга назар солиш жуда қийин, чунки бу футболда аҳамиятга эга эмас. Шартноманинг борлиги ҳеч нарсани ҳал қилмайди», – деб Зидан сўзларини келтирмоқда AS.


Улашинг
Top