АҚШ президенти Оқ уйдаги йиғилишда ирқий камситишларга йўл қўйди
10:28 / 12.01.2018
19165
Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп пайшанба куни мамлакатда иммиграция сиёсатини ислоҳ қилишга бағишлаб ўтказилган йиғилишда ирқий камситишларга йўл қўйди. Бу ҳақда Politico ва Washington Post нашрларнинг мустақил ахборот манбалари хабар берган.

Маълум қилинишича, Трамп қонун ижодкорлари билан йиғилиш ўтказиб, барчага GreenCard (Гринкарта) лотереясини тартибга солиш, иложи борича назоратдаги иммиграцион тизимни яратиш заруриятини уқтирган.

Шундан сўнг, мутахассислар гуруҳи президентга назоратдаги тизим яратилганда, Африка мамлакатлари фуқаролари АҚШга қандай келиши мумкинлигини тушунтириб бермоқчи бўлган. Ғарб нашрларининг ёзишича, Трамп ўша заҳоти ўртага «нега биз ана шундай қасанғи давлатлардан одамларни қабул қилишимиз керак?», дея савол ташлаган.

Оқ уй расмийлари ҳозирча бу жумла йиғилишда ишлатилмаганини инкор этмаяпти.

«Бизга Норвегия сингари давлатлардан одамлар керак», деб масалага ойдинлик киритган АҚШ президенти.

Эслатиб ўтамиз, ҳафта бошланишида Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп Норвегия Бош вазири Эрна Солберг билан учрашганди.


Улашинг
Top