Озон қатламини бузувчи моддаларни ўзида жамлаган маҳсулотлар импорти ва экспорти тартибга солинади
21:50 / 12.01.2018
4202
Фото: Fotolia

Ўзбекистонда озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш Миллий дастури босқичма-босқич бажарилмоқда, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, давлат томонидан тартибга солиш ишлари соддалаштирилмоқда. Бундай моддалар ва таркибида шу моддалар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспортини давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш мақсадида 2018 йилнинг 9 январь куни Вазирлар Маҳкамаси 17-сонли қарорни қабул қилди. Унга мувофиқ, совутгич, музлатиш камералари, ҳаво қуритгичлар,  кондиционер ва иссиқлик насослари, енгил ва юк автомобилларидаги кондиционерлар ва шу каби таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни импорт ва экспорт қилиш махсус рухсатномалар асосида амалга оширилиши белгиланди.

Мазкур талаблар нотижорат мақсадларга мўлжалланган ва тадбиркорлик фаолиятига мўлжалланмаган, таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспортини амалга оширувчи жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Озонни бузувчи моддалар ва таркибида шу моддалар бўлган маҳсулотларнинг импорт ва экспорти учун рухсатномалар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан берилади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишишингиз мумкин.


Улашинг
Top