Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Энфилд»да фантастика! Мавсумда ютқазмаган «Сити» 4та гол ўтказди
23:00 / 14.01.2018
16382
Фото: Reuters

«Энфилд»да фантастика! Мавсумда ютқазмаган «Сити» 4та гол ўтказди

Англия Премьер-лигасининг 23-тури доирасидаги марказий учрашув «Энфилд»да бўлиб ўтди. «Ливерпуль» «Манчестер Сити»ни қабул қилди ва 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди. Майдон эгалари сафида Алекс Окслейд-Чемберлен ҳисобни очди, Сане жавоб қайтарди ва жамоалар танаффусга дуранг ҳисоб билан чиқиб кетишди.

Аммо иккинчи бўлимни тўлиқ рақибни прессинг қилиб ўтказган Юрген Клопп шогирдлари ўз мақсадларига эришишди. Рақиб футболчилари хатоларидан унумли фойдаланган Роберто Фирмино, Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳ биттадан гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтиришди.

Ўйиннинг охирги ўн дақиқалигида майдон эгалари диққатни йўқотишди ва «Манчестер Сити» иккита жавоб голи йўллашга муваффақ бўлди. Бу голлар Бернарду Силва ва Илкай Гундўған номига ёзилди.

Шу тариқа, «Манчестер Сити» Англия чемпионатининг жорий мавсумида илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Айни вақтда «Манчестер Сити» 62 очко билан турнир жадвалида яккапешқадам бўлиб қолмоқда. «Ливерпуль» 47 очкоси билан 2-4 ўринларни «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» билан бўлишиб турибди. «МЮ» 23-тур учрашувини энди ўтказади.

Англия чемпионати
23-тур
Ливерпуль – Манчестер Сити 4:3

Голлар: 1:0 – 9 Окслейд-Чемберлен, 1:1 – 40 Сане, 2:1 – 59 Фирмино, 3:1 – 61 Мане, 4:1 – 68 Салах, 4:2 – 84 Бернарду Силва, 4:3 – 90 Гюндоган.
Ливерпуль – Кариус, Матип, Робертсон, Гомес, Ловрен, Фирмино, Окслейд-Чемберлен, Салах (Лаллана, 88), Вейналдум, Мане (Клаван, 90), Джан (Милнер, 79).
Манчестер Сити – Эдерсон, Отаменди, Стоунз, Уокер, Делф (Данило, 31), Гюндоган, Фернандиньо, Стерлинг (Бернарду Силва, 71), де Брюйне, Сане, Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Фирмино (60), Отаменди (65), Стерлинг (69), Фернандиньо (72), Милнер (90).


Улашинг
Top